
👵 Пенсионерларни ёши сабабли ишдан бўшатиш мумкинми?
💼 Янги Меҳнат кодексига асосан, ходимнинг пенсия ёшига етгани сабабли у билан шартномани иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.
Davomini o'qish
📅 Ушбу муҳим қоида янги кодекс амалга киритилган 2023 йил 30 апрелдан бошлаб кучга кирган.
⛔️ Аммо ходим ўз малакаси етарли бўлмагани сабабли ишни уддалай олмаса, уни МКнинг 161-моддаси билан бўшатишга йўл қўйилади.
⚖️ Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги тушунтиришига кўра, бунда ходим айнан ўз ишини уддалай олмаётгани аниқланиши лозим.
💡 Маслаҳат: Агар сизни фақатгина пенсия ёшига етганингиз сабабли бўшатишмоқчи бўлса, бунга рози бўлманг ва Меҳнат инспекциясига мурожаат қилинг.
#меҳнат #пенсия
➖➖➖➖➖➖➖➖
👉 Юрист 24 каналига уланинг (https://t.me/yurist24_uz)
⚖️ Малакали юристдан бепул маслаҳат олинг (https://t.me/yurist24_uz_bot?start=savol)



















