Ижтимоий тармоқлар info@exportuz.com (+998)71 207 00 98

Ўзбекистон Тожикистонга маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширди

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси 317,0 млн. AҚШ долларини ташкил этган. Бунда экспорт улуши 255,1 млн. AҚШ доллари ва импорт ҳажми 61,9 млн. AҚШ долларига тенг. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ой мобайнида Тожикистонга амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда 65,1 млн. AҚШ долларига кўп.

Ўзбекистон тайёр кийим-кечак экспорти ҳажмини оширди

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 336,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган. Бу йил 32 та давлатга тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган Ўзбекистон ўтган йилнинг 8 ойига нисбатан экспорт ҳажмини 89,1 миллион AҚШ долларига оширган.