30 Апр 2021

Ҳалол сертификати олиш сиз учун нимаси билан аҳамиятли?

Ҳалол сертификати олиш сиз учун нимаси билан аҳамиятли?

• Бу биринчи ўринда экспорт салоҳиятини ортишига замин яратади. Яъни БИЗНЕСингиз учун ЙИРИК бозорларга йўл очади.

       • Ҳалол сертификат талаб этадиган халқаро кўргазмаларда қатнашиш ИМКОНини беради. Мисол учун, сентябрь ойида 17-Малайзия Халқаро Ҳалол кўргазмаси бўлиб ўтади. Бунда Ҳалол сертификатини олган маҳсулотлар тақдим этилади. Кўргазмада 44та давлатдан 1000дан ортиқ фирмалар маҳсулотларини намойиш этади. 88 та давлатдан 30 000 га яқин харидор ташриф буюради. Бу Ўзбекистон маҳсулотларини 3 триллион АҚШ долларлик Ҳалол маҳсулотлар ва хизматлар бозорига чиқишга олиб келади.

   Сиз учун яна бир қулайлик, энди Ўзбекистон Экспортчилар уюшмасига мурожаат этиб, маӽсулотларингизни сертификатлашингиз мумкин.           Хабарингиз бор, 12-апрель куни Ўзбекистон Экспортчилар Уюшмаси ҳамда «Halal Control Central Asia» компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганди

Ҳалол сертификати олиш сиз учун нимаси билан аҳамиятли?